Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитой Эронга норасмий равишда мурожаат қилди

Хитой Эронга норасмий равишда мурожаат қилди

Хитой Эрондан хусийларни «жиловлашга» ёрдам беришни сўради — Reuters.

Хитой Эронга норасмий равишда мурожаат қилиб, Ямандаги хусийларга таъсир ўтказиш ва Қизил денгиз ҳамда Боб-ал-Мандаб бўғози ҳудудида кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймасликни сўраган. Бу ҳақда Reuters уч нафар эронлик манбага таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Пекин Теҳронга Саудия Арабистони хусийларнинг Қизил денгизи соҳили бўйлаб илгарилаши фонида Хитойдан ёрдам сўраганидан сўнг мурожаат қилган. Ар-Риёд Боб-ал-Мандаб бўғози орқали денгиз қатнови ва Саудия нефтини экспорт қилишга таҳдид юзага келишидан хавотирда.

Reuters манбалари таъкидлашича, Хитой томони хусийларга таъсир ўтказишдан бош тортилган ёки бунга қодир бўлмаган тақдирда Эронга иқтисодий чоралар қўллаш билан таҳдид қилмаган.

Пекин ўз илтимосини қандай йўл билан етказгани ҳам номаълум. Шунингдек, бу масала 16 сентябрь куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароғчининг Хитойга ташрифи чоғида муҳокама қилинган-қилинмагани ҳам очиқланмаган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлигига Пекин минтақадаги кескинликнинг Яман ва Қизил денгизга ёйилишидан манфаатдор эмаслигини ҳамда дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини маълум қилган.

Агентлик манбаларига кўра, Теҳрон эса минтақа барқарорлигига эришишни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши тўхтатилиши билан боғлаган.

Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!