БМТ Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) муддатини яна бир йилга узайтирди.
Йиғилишда Афғонистон бўйича овозга қўйилган резолюция лойиҳаси бир овоздан қабул қилинган.
Ҳужжатда айтилишича, миссиянинг ваколат муддати 2026 йил 17 мартгача узайтирилган, унинг мандатига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, UNAMA 2002 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1401-резолюцияси билан ташкил этилган ва унинг амал қилиш муддати ҳар йили узайтирилади. Миссиянинг марказий штаб-квартираси Кобулда жойлашган ва унда 1200 нафарга яқин ходим ишлайди.