Украина расмийларига кўра, 10 июлга ўтар кечаси Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан зарбалар берган.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг хабар беришича, Киевнинг олти туманида ҳужум оқибатлари қайд этилган.
"Турар жой бинолари, автомобиллар, омборлар, офис ва нотурар бинолар ёнмоқда. Тунгги ҳужумлар оқибатида кки киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди", — деб ёзди Ткаченко Теlegram каналида.
Ткаченко, шунингдек, Киевда ҳаво ифлосланиши кучайганлиги сабабли пойтахт аҳолисидан уйлари деразаларини очмасликни сўради.
"Ўтган тунда Россия Украина томон 18 та ракета, жумладан баллистик ракеталар ва тахминан 400 та дрон учирди. Ҳужум деярли ўн соат давом этди. Русларнинг асосий нишони пойтахт Киев бўлган", — деди Украина президенти Володимир Зеленский.