24 ёшли исроиллик аскар Даниэль Адри Ғазодаги уруш ва икки ҳамқурси ҳалок бўлганидан сўнг олган руҳий зарбалар туфайли ўз жонига қасд қилди. Унинг жасади Цфат шаҳри яқинидаги ўрмонда топилган. Онасининг сўзларига кўра, у «ўликлар манзараси ва ўлим ҳиди» ҳақида кўп шикоят қилган. Адри бир неча марта ёрдам сўраган, аммо рад этилган. У беш ой аввал хизматдан бўшатилган эди.
"Haaretz" маълумотига кўра, 2023 йил октябридан бери камида 42 нафар исроиллик аскар ўз жонига қасд қилган.