Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Барселона»га қарши ўйинда «ПСЖ»нинг уч футболчиси жароҳатланди

«Барселона»га қарши ўйинда «ПСЖ»нинг уч футболчиси жароҳатланди

«ПСЖ»нинг уч нафар футболчиси «Барселона»га қарши ўйинда жароҳат олди.

Жамоалар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида «Парк-де-Пренс» стадионида ўзаро баҳс олиб боришди (2:4).

57-дақиқада Хвича Кварацхелия Хави Эспарт билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. «ПСЖ» ярим ҳимоячиси ўйинни давом эттира олмади ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Магн Аклиуш майдонга тушди.

Хвича билан бир вақтда жароҳат олган Маркиньос ҳам алмаштирилди. Бразилиялик футболчининг ўрнига Илья Забарний ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлимда Усмон Дембеле ҳам жароҳат олган эди.

Киритилди: 09:00 21.10.2026. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!