Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг F-35 қирувчи самолёти эҳтиёт қисмлари хатолик туфайли Хитой қўлига тушди

АҚШнинг F-35 қирувчи самолёти эҳтиёт қисмлари хатолик туфайли Хитой қўлига тушди

АҚШнинг бешинчи авлодга мансуб F-35 қирувчи самолётига тегишли эҳтиёт қисмлар логистика компанияси UPS ходимининг хатоси сабаб Хитой ҳукумати қўлига тушган. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, UPS ходими юкни Гонконг орқали юбормаслик ҳақидаги электрон хатни эътибордан четда қолдирган. Эҳтиёт қисмлар Австралиядан Сан-Франциско шаҳрига етказилиши керак эди. Бироқ кечикиш сабабли юк Гонконг орқали йўналтирилган ва у ерда Хитой расмийлари қўлига тушган.

Юк таркибида F-35 самолёти кабинасининг ойнаси ҳамда қурол-яроғ бўлими люки бўлган. АҚШнинг халқаро қурол савдосини тартибга солувчи ITAR қоидалари бундай қисмларни айрим давлатлар орқали транзит қилишни тақиқлайди.

Ҳодисадан сўнг Пентагон ва АҚШ Давлат департаменти текширув бошлаган. Конгресс аъзолари эса Америка қурол-яроғларини етказиб бериш бўйича халқаро занжирни текширишни талаб қилган.

F-35 — Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган, радарларда камроқ кўринадиган кўп мақсадли бешинчи авлод қирувчи самолёти. Ушбу турдаги самолётлардан АҚШ ва унинг 19 та иттифоқчи давлати фойдаланади.

Киритилди: 08:00 09.10.2026. Ўқилди: 1125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!