Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда эркак 10 ёшли болани зўрлаб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Жиззахда эркак 10 ёшли болани зўрлаб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Жиззахда эркак вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда эркак 10 яшар қизни 2 ой давомида зўрлаб келгани, жинояти фош бўлгач, ўз жонига қасд қилгани, 4 октябрда ўз хонадонидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда туғилган вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида жабрланувчининг яқин қариндоши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. Гумон қилинувчи А.Р. процессуал ҳаракатлардан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Айни вақтда ҳолатнинг барча тафсилотлари, жумладан, вояга етмаган болага нисбатан содир этилган ҳаракатларнинг даври, хусусияти ва бошқа ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

5 октябрь куни вояга етмаган Б.Д.га Жиззах шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан кейс очилиб, бола бирламчи баҳолашдан ўтказилди ва унга психологик хизмат кўрсатиш ташкил этилган.

Ҳозирги вақтда вояга етмаган бола хавфсиз жойда бўлиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза натижалари кутилмоқда. Экспертиза хулосаси олинганидан сўнг, унинг натижаларидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар белгиланади.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қуйидагиларни маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 2 октябрь куни жабрланувчи боланинг (2016 йилда туғилган) онасининг аризасига асосан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни суд ажримига асосан айбланувчи Р.А. га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида айбланувчи Р.А. нинг мурдаси 4 октябрь куни ўзи яшаган хонадонда арқонга осилган ҳолда топилган.

Киритилди: Бугун 14:14. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!