Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Кличко Киев аҳолисини шаҳарни вақтинча тарк этишга чақирди

Кличко Киев аҳолисини шаҳарни вақтинча тарк этишга чақирди

Киев мэри Виталий Кличко пойтахт аҳолисига шаҳардан вақтинча чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

Кличконинг сўзларига кўра, агар Киев аҳолисининг шаҳар ташқарисида яшайдиган дўстлари ёки қариндошлари бўлса, улар вақтинча ўша ерга кўчиб туриш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.

Шу билан бирга, мэр Киевни эвакуация қилиш режаси йўқлигини таъкидлаган.

Унинг айтишича, шаҳар маъмурияти эҳтимолий қийинчиликларга тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, ёқилғи, сув ва озиқ-овқат захираларини шакллантириш, шунингдек, захира иситиш тизимларини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:38. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!