Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Биз тайёрмиз»: Мерц Киевдан Путинга мурожаат қилди

«Биз тайёрмиз»: Мерц Киевдан Путинга мурожаат қилди

Германия канцлери Фридрих Мерц Киевда туриб, Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди ва Украинадаги можарони якунлаш бўйича тинчлик музокараларига тайёр эканини билдирди.

🗣️ «Биз музокараларга тайёрмиз, можарони якунлаш йўлларини муҳокама қилишга тайёрмиз», — деди Мерц.

Бироқ у музокаралар фақат «қуроллар сукутга келганидан кейин» бошланиши мумкинлигини таъкидлади.

Мерц ва Германия иқтисодиёт вазири Катерина Райхе якшанба куни Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан борди.

🇷🇺 Россия ТИВ вакили Мария Захарова эса Мерцнинг ташрифини унинг пасайиб бораётган рейтинги билан боғлади ва канцлерни жиноят жойига қайтиб келаётган қотилга қиёслади.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!