Келишувга мувофиқ:
Буюк Британиянинг Шарқий Қуддусдаги консуллиги фаолиятини тўхтатади. У ерда ишлаётган 27 нафар британ дипломатига доир қарорга кўра, уларнинг 20 нафари Исроилни тарк этади. Консуллик биноси эса Британия мулки бўлиб қолади.
Қирьят-Гатдаги халқаро миссия штаб-квартирасида ишлаётган британ вакиллари мамлакатдан чиқариб юборилади.
Исроил антисемитизм ва Исроилга қарши фаолиятга алоқадор деб ҳисоблаган 12 нафар британ сиёсатчисининг мамлакатга киришига рухсат берилмайди.
Буюк Британия Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизматлари ходимларини ўқитишни тўхтатади.
Шу билан бирга, Саарнинг таъкидлашича, Қуддус ва Лондон мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса британ дипломатларининг чиқариб юборилиши муносабати билан Исроилга нисбатан қўшимча жавоб чораларини кўришни режалаштирмаяпти.