Франция Лига 2 мусобақасида иштирок этаётган «Нанси» клуби спортга бевосита алоқаси бўлмаган жиддий ҳуқуқий можаро марказида қолди.
Клуб асосий таркибининг икки футболчисига гуруҳ бўлиб зўрлашда айблов қўйилди. Прокуратура талабига кўра, улар эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиниб, қамоққа жойлаштирилди.
Мазкур иш бўйича 22 ёшли аёл полицияга ариза билан мурожаат қилган. «Нанси» клуби ҳам вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
Лига 2 чемпионатининг етти туридан сўнг «Нанси» турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. 9 октябрь, жума куни жамоа «Генгам»га қарши майдонга тушади.