АҚШ президенти Вашингтон Теҳрон билан “самарали музокаралар” олиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан “жуда ёмон” ҳолатда.
"Ҳўрмуз бўғози орқали рекорд миқдорда нефт ўтишда давом этаверса, биз Қўшма Штатларда 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларгача бўлган даврда Эронга ҳужум қилмаймиз", — деди Оқ уй раҳбари.
Трамп, шунингдек, Эрон “ядро қуролига эга бўлмаслигини” таъкидлади.