Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Аполлон» дастурчиси Маргарет Ҳамилтон вафот этди

«Аполлон» дастурчиси Маргарет Ҳамилтон вафот этди

АҚШда Маргарет Ҳамилтон 90 ёшда вафот этди – у NASA’нинг «Апполон» космик дастуридаги илк аёл дастурчи бўлганди. У Ой дастури учун кодларнинг улкан жилдлари билан тушган сурати орқали кўпчиликка таниш.

Ҳамилтон хоним Массачусетс технология институтида (MIT) юз кишилик дастурчилар жамоасини бошқарган. Уларнинг «Аполлон» миссияси учун дастурий таъминоти астронавтлар Нил Армстронг ва Базз Олдринга 1969 йил Ойга хавфсиз қўнишни амалга оширишига ёрдам берган.

Ҳамилтон 1969 йилдан 1972 йилга қадар бўлган даврда Ойга қўниш бўйича олтита миссия устида ишлаган. Кейинчалик Ҳамилтон дастурларидан Американинг Skylab номли илк космик станциясини яратишда ва космик шаттлларни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида фойдаланилган.

Ҳамилтон 1936 йил Индиана штатида туғилган. У математика бўйича бакалавр даражасини олади, «Аполлон» лойиҳаси учун мутахассислар қидирилаётгани ҳақида эса газетадан билиб қолган. Ўзининг сўзларига кўра, у нафақат биринчи аёл, балки жамоадаги илк дастурчи ҳам эди. Бироз вақт ўтиб у бошқариладиган космик кемалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилади.

2016 йилда АҚШ президенти Барак Обама Ҳамилтон хонимни АҚШдаги олий фуқаролик мукофотларидан бири ҳисобланган Озодлик медали билан тақдирлайди.

«Астронавтларимизда вақт кам эди, аммо яхшики уларда Маргарет Ҳамилтон бор эди», – деганди президент тақдирлаш маросимида.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!