Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мексикада рестлер жанг вақтида тақиқланган усулни қўллаб, ҳакамни ўлдириб қўйди

Мексикада рестлер жанг вақтида тақиқланган усулни қўллаб, ҳакамни ўлдириб қўйди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шоу вақтида спортчи Эл Ихо де Фишман 75 ёшли ҳакам Херардо Херман Пинедага қарши аксарият промоушенларда тақиқланган усулни қўллади. У ҳакамни боши билан пастга қаратиб кўтарди ва рингга улоқтирди.

Театрлаштирилган ҳолатларга ўрганиб қолган томошабинлар буни аввалига шоунинг бир қисми деб ўйлашди. Бироқ етиб келган шифокорлар ҳакамнинг ўлимини қайд этишди.

Рестлер қўлга олинди, у “қасддан бўлмаган қотиллик”да гумон қилинмоқда. Мексика қонунчилигига кўра, бунинг учун 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 08:41. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!