АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер Женевадаги эрталабки учрашувда Эрон делегациясидан эшитган гапларидан ҳафсаласи пир бўлди.
Бу ҳақда "Axios" журналисти Барак Равид "X" ижтимоий тармоғида хабар берди.
"Вазиятдан хабардор манбанинг сўзларига кўра, Оқ уй вакиллари Кушнер ва Уиткофф эрталабки учрашувда эронликлардан эшитган маълумотларидан норози бўлишган", — деб ёзди у.
Равиднинг сўзларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кечки учрашув ҳали ҳам давом этмоқда.