Петербургда 7-қаватдан тушиб кетган болани тутиб олган ўзбекистонлик Тигран номидаги мукофот билан тақдирланди
Хайрулло Ибадуллаев бу мукофотни қўлга киритган тўртинчи одам бўлди, дея маълум қилди Маргарита Симонян.
Айни пайтда унга 1 млн рубль мукофот пули топшириб бўлинган.
Эслатиб ўтамиз, РТ ва "Россия Сегодня" АА бош муҳаррири бугурусланлик икки боғча тарбиячиси болаларни пичоқ кўтарган манякдан ҳимоя қилишидан илҳомланиб ушбу мукофотни таъсис этганди.