Нашрнинг хабар беришича, музокаралар икки хил форматда ўтказилди: Уммон ташқи ишлар вазири воситачилигида ҳамда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида бевосита шаклда. Музокараларда Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси ҳам иштирок этди.
"Эрон Қўшма Штатларга ядровий келишув бўйича ўз таклифлари лойиҳасини топширди. АҚШ бўлажак ядровий келишув чекловсиз муддатга амал қилишини талаб этмоқда", дея ёзмоқда Ахios.
Музокаралар жараёнидан хабардор манбаларга кўра, Вашингтон Теҳрондан 10 минг кг ҳажмдаги бойитилган уран захирасидан воз кечишни сўрамоқда. Шунингдек, АҚШ Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқи масаласида, агар бу ядровий қурол яратишга имкон бермаса, муайян мослашувчанликка тайёрлигини билдирди.
"Музокаралар дипломатия учун сўнгги имкон бўлиши мумкин. Доналд Трампнинг Эронга зарба бериш қарори кўп жиҳатдан Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг ҳисоботига боғлиқ бўлади", дейилади хабарда.