Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украина бўйича тинчлик режасини ишлаб чиқишни тўхтатиб қўйдими?

АҚШ Украина бўйича тинчлик режасини ишлаб чиқишни тўхтатиб қўйдими?

АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог НАТО бўйича иттифоқчилари билан музокаралар ўтказиш мақсадида Россия—Украина уруши бўйича тинчлик режасини ишлаб чиқишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда The Telegraph газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Доналд Трамп маъмурияти музокаралар столидан Европада жой бериш мақсадида ўзининг Украина бўйича тинчлик режасини амалга оширишни тўхтатиб қўйди», — деб ёзади нашр.

Тинчлик режасини якунлашдан олдин Кит Келлог НАТОга аъзо давлатлар президенти ва бош вазирлар билан музокаралар ўтказиш ниятида. Келлог европалик дипломатларга Европа давлатлари етакчиларининг тинчлик битими бўйича фикрларини эшитмоқчилиги ва ушбу мамлакатлар можарони тўхтатиш жараёнига қандай ҳисса қўшишлари мумкинлигини билмоқчи эканини айтган.

Доналд Трампнинг махсус вакили Вашингтон НАТО давлатларини тинчлик жараёнидан четлатиши мумкинлигидан хавотирга тушаётганларни тинчлантириш мақсадида улар билан музокаралар ўтказишга ваъда берган.

The Telegraph маълумотларига кўра, Кит Келлог европалик дипломатларга Вашингтон Россия билан келажакдаги ҳар қандай музокаралар учун Украина позициясини мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирган.

Киритилди: 19:45 11.02.2025. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!