АҚШ ҳарбийлари Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақадаги АҚШ кемаларига зарба беришга уринганидан сўнг, Эроннинг учта танкерига ҳужум қилди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқ саҳифасидаги баёнотида айтилган.
"CENTCOM кучлари 5 сентябрь куни ИИҚК маҳаллий сувларни патруль қилаётган иккита АҚШ денгиз флоти кемасига баллистик ракеталар учирганидан сўнг, учта Эрон нефть танкерига зарба берди”, дейилади баёнотда.
Эрон ҳужумлари АҚШ авиаташувчиси ёки эсминеци зарар кўрмади ва қурбонлар бўлмади.
Баёнотда қўшимча қилинишича, АҚШ кучлари Харг ороли яқинида Downy танкерини ва Жаск яқинида Stark 1 танкерини ишдан чиқарди. АҚШ кучлари шунингдек, Уммон кўрфазида юкланмаган Kylo танкерини йўқ қилди ва экипажга кемани тарк этиш буюрилганидан кейин унга бир неча бор зарба берди.