Тадқиқотчилар бугунгача кўрилмаган маълумотлар сизиб чиқиш ҳолатини аниқлашди . Бунинг натижасида турли машҳур хизматлар (Apple, Google, Facebook, Telegram ва бошқалар) ҳамда давлат платформаларидаги аккаунтларнинг 16 миллиардга яқин логин ва пароллардан очиқ фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.
Баъзи мутахассислар бу ҳодисани тарихдаги энг йирик маълумот сизиб чиқиши деб баҳоламоқдалар. Барча онлайн аккаунтларингиз паролларини дарҳол ўзгартириш ва имкон қадар кўп босқичли аутентификатсияни фаоллаштириш қатъий тавсия этилмоқда.