Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Терговга қадар текширув давомида, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.

Гиёҳвандликнинг зарарлари беҳисоб. Афсуски, ўзгалар ҳаётини заҳарлаш, уларнинг келажагини барбод қилиш эвазига тез бойиб кетиш илинжида бўлган айрим кимсалар алал-оқибат қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.

❗️ Агарда озодликдан маҳрум этилиб, умрингизнинг маълум бир қисмини оилангиздан узоқда ўтказишни ҳоҳламасангиз, бундай қабиҳ ишларга қўл урманг.

Киритилди: 08:18 18.10.2025. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!