Афғонистон бўлинмалари чегарада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Покистоннинг камида 15 та блокпостини эгаллаб олди.
Бу ҳақда "TOLOnews Plus" нашри "Толибон" вакилига таяниб хабар бермоқда.
"Покистонга тегишли 15 та пост "Толибон" кучлари томонидан қўлга олинди", — дейилади материалда.
"Tolo News" манбаларининг хабар беришича, Покистон кучлари ҳозирда Афғонистоннинг бир қатор туманларидаги фуқаролик ҳудудларига зарбалар бермоқда.