Жорий йил март ойи биринчи ярми жуда ҳам салқин ва чигит уруғини тупроққа қадаш учун қулай муддат бўлмади. Мартнинг бошқа кунлари ҳам республика бўйлаб ҳарорат ижобий бўлгани билан тупроқнинг турли чуқурликларида уруғ қадаш учун "қулай" тупроқ шароити (намлик ва ҳарорат) кузатилмади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (https://t.me/uzagroministry/20102) республикада кутилаётган келгуси ойлик об-ҳаво прогнози, ҳаво харорати, тупроқ чуқурлик кесимларидаги ҳарорат ва намлигидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида оммавий чигит экиш муддатини белгилади. Унга кўра:
➖ Қашқадарё вилоятида – 28-30 март;
➖ Бухоро ва Навоий вилоятида - 31 март - 1 апрель;
➖ Андижон вилоятида – 1-2 апрель;
➖ Фарғона, Наманган вилоятларида – 2-3 апрель;
➖ Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида – 4-6 апрель;
➖ Самарқанд вилоятида – 5-7 апрель;
➖ Қорақалпоғистон Республикасида – 6-8 апрель, жанубий туманларида – 4-6 апрель;
➖ Хоразм вилоятида – 5-7 апрель.