Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Тайванни мустақилликка интилмасликка чақирди

Трамп Тайванни мустақилликка интилмасликка чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга ташрифи чоғида Тайван масаласини Хитой раиси Си Цзиньпин билан муҳокама қилганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, музокараларда Тайван атрофидаги вазият ва қурол савдоси мавзуси ҳам кўтарилган. Бироқ Трамп АҚШнинг Тайванга янги қурол етказиб бериш режалари ҳақидаги саволларга аниқ жавоб беришдан қочди.

«Ҳозир бизга керак бўлган энг охирги нарса — 9500 мил узоқликдаги уруш», — деди Трамп Air Force One бортида журналистларга.

Шунингдек, у Тайван раҳбариятини мустақиллик йўлидан бормасликка чақиргани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

Тайван ташқи ишлар вазири ўринбосари Чен Мин-чи эса Вашингтон орол хавфсизлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажариши кераклигини таъкидлади.

Маълумот учун, 1979 йилдан бери АҚШда “Тайван билан муносабатлар тўғрисида”ги қонун амал қилади ва у Вашингтоннинг орол мудофаасига ёрдам кўрсатиш мажбуриятини белгилаб беради.

Киритилди: 21:02 16.05.2026. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!