Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

BBC’га гапирган маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, шаҳарда бир неча йилдан буён электр, газ ва сув йўқ. Одамлар очиқ оловда овқат тайёрлашга мажбур бўлмоқда.

“Уйма-уй юриб овқат қидиряпмиз. Бу ерда қамалиб қолганмиз”, — дейди шаҳар аҳолиси вакилларидан бири.

Маълум қилинишича, фронт ҳудудига айланган Олешкига ойлар давомида озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилмаган. Қиш ойларида аҳоли совуқ ва очлик билан юзма-юз қолган.

Уруш бошланишидан олдин 24 минг аҳоли яшаган шаҳарда ҳозир тахминан 2 минг киши қолган.

Маҳаллийлар шаҳардан чиқиш ёки ёрдам олиб киришга уринишни “ўлим йўли” деб аташмоқда. Чунки атроф ҳудудлар мина ва ҳарбий хавф билан тўлган.

Киритилди: 21:21 16.05.2026. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!