Worldometer портали томонидан эълон қилинган мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш индексига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари дунёда сувдан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини намоён этмоқда ва бунда асосий юк қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация тизимлари ҳиссасига тўғри келади. Сувдан фойдаланишнинг умумий ҳажми бўйича Ўзбекистон минтақада етакчилик қилиб келаётган бўлса, энг паст кўрсаткич Қирғизистонда қайд этилган.
Ўзбекистон суткада ўртача бир кишига тўғри келадиган сув миқдори тахминан 4778 литрга тенг. Таққослаш учун, Қозоғистон тахминан 3397 литр, Қирғизистон тахминан 4153 литр, Тожикистон 4460 литр сарфлайди,
Туркманистон эса суткасига бир кишига 15445 литргача сув сарфлаш билан рўйхатда биринчи ўринда туради. Worldometer маълумотларига кўра, Туркманистон аҳолиси кунлик сув истеъмоли бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки дунёда ҳам етакчилик қилади.
Аҳоли жон бошига сув истеъмоли энг юқори бўлган ўнта мамлакат:
◾️ Туркманистон (суткасига бир кишига 15445 литр);
◾️ Чили (суткасига 5 880 литр);
◾️ Гайана (суткасига 5 284 литр);
◾️ Ўзбекистон (суткасига 4 778 литр);
◾️ Тожикистон (суткасига 4 460 литр);
◾️ Қирғизистон (суткасига 4 153 литр);
◾️ АҚШ (суткасига 3 732 литр);
◾️ Эрон (суткасига 3 638 литр);
◾️ Эстония (суткасига 3 585 литр);
◾️ Озарбойжон (суткасига 3512 литр).
Сувдан фойдаланишнинг энг паст даражаси Африка мамлакатларида қайд этилган. Энг қуйи кўрсаткич Конго Демократик Республикасида кузатилган — аҳоли жон бошига кунига атиги 32 литр сув.