АОКАда «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида космик тадқиқотлар йўналишида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди:
✔️Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2024 йилда республиканинг 8 та ҳудудида (Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Тошкент ва Наманган вилоятлари) ерлардан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонлари аниқланади.
✔️Жорий йилда глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилади.
✔️“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 нафаргача талабаларни таълим олиш учун юборилади.
✔️Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар давлатлараро космик кенгашининг 5-йиғилишини Ўзбекистонда ўтказади.