Бугун, 20 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичи 3-туридан ўрин олган иккита учрашув Ўзбекистонда ZO‘R TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Телеканалнинг расмий дастурига кўра, футбол мухлислари дастлаб Озарбайжоннинг «Сабаҳ» ҳамда Германиянинг «Боруссия» Дортмунд клублари ўртасидаги баҳсни томоша қилишлари мумкин. Ушбу учрашув соат 21:35 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.
Шунингдек, 21 октябрга ўтар кечаси Франциянинг «ПСЖ» ҳамда Испаниянинг «Барселона» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам ZO‘R TV эфирида кўрсатилади.