Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроилда «якунланмаган ишлар» бор

Исроилда «якунланмаган ишлар» бор

Эрон Нетаньяҳунинг таҳдидларига жавобан Исроилга «якунланмаган ишлар» борлигини эслатди.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, Теҳрон ва Исроил ўртасида ҳали «якунланмаган ишлар» бор. У бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Эрон билан қарама-қаршиликда «ишни охирига етказиш» зарурлиги ҳақидаги баёнотларига жавобан маълум қилди.

«Сиз охирги марта “ишни якунлаш”ни истаганингизда, Эрон аввалгидан ҳам кучлироқ бўлди. Яна омадингизни синаб кўрмоқчимисиз? Марҳамат, аммо эҳтиёт бўлинг — бизнинг ҳам ҳали якунланмаган ишларимиз бор», — деб ёзди Ароқчи X ижтимоий тармоғида.

Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Нетаньяҳуни ўзининг ички сиёсий ва суд билан боғлиқ муаммоларидан эътиборни чалғитиш мақсадида АҚШни янги ҳарбий можарога жалб этишга уринишда айблади.


Киритилди: 22:12 19.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!