Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Украинани Россияга таслим бўлишга мажбурламоқчи – Зеленский

АҚШ Украинани Россияга таслим бўлишга мажбурламоқчи – Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Киевни Россияга таслим бўлишга ундаётганини билдирди.

«Менимча, Украинани таслим бўлишга кўндириш учун муайян қадамлар ташланди. Америкалик ҳамкорларимиз урушни Украина ҳисобидан тезроқ тугатиш мумкин деб ўйлаётганига ишонишни истамайман. Аммо вазият шундай кўриняпти», — деди Зеленский Bloomberg нашрига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Украинадан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатишни талаб қиляпти. Киев эса бунинг эвазига Patriot ҳаво мудофааси тизимлари учун қўшимча ракеталар сўраган, бироқ АҚШ таклифни қабул қилмаган.

Зеленский, шунингдек, АҚШ Patriot ракеталарини етказиб беришни кечиктираётгани ва Украинада Starlink интернети тезлигини атайлаб чеклаганини иддао қилди.

Ўз навбатида, Трамп Зеленскийни урушни тугатишни истамаётганликда айблади. Украина раҳбари эса АҚШдаги 3 ноябр сайловларидан кейин икки мамлакат муносабатлари яхшиланишига умид билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 18:03. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!