Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.
«Қадрли меҳмонимизни бу кўҳна ва бетакрор шаҳарнинг бой тарихи, умрбоқий анъаналари, шунингдек, моҳир усталарнинг санъати билан таништириш ниятида унга ҳамроҳлик қилдим.
Жанетт хоним қалбида Ўзбекистон ва меҳмондўст халқимиз ҳақида унутилмас таассуротлар қолди деб умид қиламан», дея маълум қилди Мирзиёева.
Аввалроқ Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлгандилар.