Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода давлат рақамини ечиб, автомобилни 201 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи аниқланди

Бухорода давлат рақамини ечиб, автомобилни 201 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи аниқланди

Бухоро шаҳрида давлат рақам белгиларини ечиб олиб, белгиланган тезлик меъёридан бир неча баробар оширган «Malibu-2» автомобили ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ҳайдовчи давлат рақам белгиларини ечиб, автомобил салонига жойлаштирган ҳолда ҳаракатланган.

Тезлик 60 км/соат этиб белгиланган аҳоли яшаш жойида у автомобилни 201 км/соат тезликда бошқарган. Ҳайдовчининг ёнидаги йўловчи эса бу ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Олиб борган суриштирув ишлари натижасида қоидабузар ҳайдовчи ва автомобиль аниқланди.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128³-моддаси 4-қисми ҳамда 125-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳайдовчи ўз қилмишини тан олиб, бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини билдирган. Шунингдек, бошқаларни ҳам бундай қоидабузарликларга йўл қўймасликка чақирган.

Маълумот учун, белгиланган тезликни оширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача, давлат рақам белгиларисиз транспорт воситасини бошқарганлик учун эса 5 баравари миқдорида жарима қўлланиши мумкин.

Киритилди: 16:52 19.10.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!