Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Зироат Мирзиёева Хоразмда 96-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди

Зироат Мирзиёева Хоразмда 96-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди

Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи давомида 96-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди ҳамда Урганч шаҳридаги ёшлар ижодиёт марказидаги инклюзив ижтимоий муҳит билан танишди.

Мактабда ўтказилган ҳунармандчилик ярмаркаси ва робототехника мусобақаси алоҳида баҳорий кайфият яратди. Болалар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ўқиш жараёнида шаклланган ижодий ва техник қобилиятларини намойиш этдилар. "Zamin Education" синфида эса меҳмонларга ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳон топширишга тайёргарлик жараёни намойиш этилди.

"Zamin" фонди Васийлик кенгаши раисига ижодий марказ педагоглари "International Inclusive Hub"нинг инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга қаратилган методикаларини жорий этиш ва кенгайтириш бўйича минтақавий платформани тақдимот қилди.

Киритилди: 20:34 28.04.2026. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!