Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

➡️Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юристконсульти хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлди.

У Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:40. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!