Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туапсе нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради

Туапсе нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради

​Украина дронлари Қора денгиз соҳилида жойлашган Россиянинг Туапсе нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилиши оқибатида ёнғин чиқди. "Роснефть" компаниясига қарашли завод ва порт ҳудудидаги зарбалар натижасида денгизга нефт тўкилди ҳамда ёнғинни ўчириш учун бир неча кун вақт кетди.

АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолгани ва Вашингтон бор эътиборини Эрондаги урушга қаратгани сабабли, Киев март ойидан бошлаб Россия объектларига зарба беришни кучайтирди. ​Нефт маҳсулотларини асосан экспорт қиладиган ушбу корхона 16 апрелдаги дрон ҳужумидан сўнг ўз ишини тўхтатган эди.

Маьлумот учун, Туапсе заводининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати қарийб 12 миллион тоннани ёки кунига 240 минг баррелни ташкил этади. Ушбу заводда нафта, дизел ёқилғиси, мазут ва вакуумли газойл каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!