Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

Бугун, 2026 йил 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев устидан суд жараёни бошланади.

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Дастлаб иш Наманган вилояти ҳудудида кўриб чиқилиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳимоя томони суднинг холислиги ва адолатли кўрилиши таъминланиши нуқтаи назаридан ҳудудийликка раддия билдириб, ишни бошқа ҳудудга ўтказишни сўраган. Натижада иш жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судига ўтказилди.

Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2 сентябрь куни пора олишда гумон қилиниб, Наманган шаҳар ҳокимлиги канцелария бўлими ходимининг кўрсатмалари асосида ҳибсга олинган.

Бироқ ҳимоя тараф бу ҳолатга жиддий эътироз билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, амалиёт ўтказилган вақтда ҳоким шаҳарнинг бошқа қисмида хизмат учрашувида бўлган.

Ишнинг энг баҳсли нуқталаридан бири шуки, 60 минг АҚШ долларини беришда иштирок этган шахсга оид ҳолатдир. Маълум бўлишича, мазкур “жабрланувчи” Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда камида 16 та жиноят ишида шу мақомда иштирок этган.

Ҳимоя томони бу ҳолатни алоҳида ўрганмоқда ва унинг бошқа ҳудудларда ҳам шундай амалиётларда қатнашган-қатнашмаганини текширмоқда.

Ушбу иш нафақат муайян шахс тақдири, балки тергов амалиёти, “жабрланувчи” институтидан фойдаланиш амалиёти ва суд жараёнининг ҳақиқий холислиги каби муҳим масалаларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқмоқда.

Энг асосий савол эса очиқ қолмоқда: бу ишда ҳақиқат қай даражада тўлиқ ва холис аниқланади?

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!