Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин Примаковни лавозимидан озод қилди

Путин Примаковни лавозимидан озод қилди

Россия президенти Владимир Путин Евгений Примаковни МДҲ ишлари, ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги раҳбари лавозимидан озод қилиш тўғрисида фармон имзолади. МДҲ ишлари, ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича федерал агентликка янги раҳбар этиб Игорь Чайка тайинланди, у бундан олдин идора раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.

Примаков агентликни 2020 йилдан бери бошқариб келаётган эди. 2026 йил февраль ойида у «Фахр ордени» билан тақдирланган. Совет дипломати Евгений Примаковнинг набираси бўлган у, 20 йиллик тажрибага эга журналист сифатида ҳарбий можароларни ёритган ва Россиянинг «юмшоқ куч» сиёсатининг асосий фигураларидан бири ҳисобланган.

Унинг раҳбарлиги давридаги асосий натижа Ғарб давлатларидаги «Рус уйлари» тармоғининг кескин қисқариши бўлди. 2023–2025 йилларда Словения, Словакия, Хорватия, Шимолий Македония ва Руминиядаги ваколатхоналар ҳукуматлараро келишувлар бекор қилиниши ва дипломатлар чиқариб юборилиши сабаб фаолиятини тўхтатди. Лондондаги марказ эса ходимларга визалар берилмагани сабаб амалда ишламай қўйди.

2025 йил февраль ойида Россия ва Озарбайжон ўртасидаги дипломатик инқироз фонида Бокудаги «Рус уйи» ёпилди. Шу йил охирида Молдова парламенти маданий марказлар бўйича келишувни бекор қилди ва бу Кишинёвдаги ваколатхона ёпилишига олиб келди.

Буни қоплаш мақсадида Примаков Африка ва Осиёга йўналишни кучайтиришни илгари сурган: 2025 йилда Чад, Сомали, Сьерра-Леоне ва Марказий Африка Республикасида «Рус уйлари» очиш бўйича келишувлар имзоланди, шунингдек Арманистон ва Қирғизистондаги фаолият кучайтирилди.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!