Хитойдаги депопуляция (аҳоли сонининг камайиши) кўлами 60 миллион кишига етиши мумкин. Бу бутун бошли Франция аҳолисига тенг кўрсаткичдир. Бу ҳақда South China Morning Post нашри Rhodium Group тадқиқот гуруҳи раҳбари ўринбосари Аллен Фэнгнинг сўзларига таяниб хабар бермоқда.
«Мамлакатнинг энг ривожланган провинцияларида аҳоли сони камайиши кузатилмоқда. Бу умумий истеъмол даражасига ва келажакдаги меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади», — дейди эксперт.
Журналистларнинг таъкидлашича, аҳолининг камайиши ва қариши иқтисодиёт учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Сабаби, кекса ёшдаги фуқароларни парвариш қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлатдан янада кўпроқ маблағ талаб этилади, меҳнатга лаёқатли қатлам эса йилдан йилга камайиб боради.