Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Кремль Украина бўйича уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёр, аммо янги таклифларда «фойдали жиҳатлар кам»

Кремль Украина бўйича уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёр, аммо янги таклифларда «фойдали жиҳатлар кам»

Россия президенти Владимир Путин 10 ноябрдан кейин Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Путин бу ҳақда Санкт-Петербургда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан учрашувда айтган. Шунингдек, Россия раҳбари Европа Иттифоқи ва Украина томонидан таклиф этилган «янги ёндашувлар» билан танишган, бироқ Украинадаги можарони ҳал қилиш нуқтаи назаридан уларда «фойдали жиҳатлар кам» деб ҳисоблаган.

Ушаковнинг таъкидлашича, Путин учрашув давомида Уиткоффга фронт чизиғи харитасини ҳам кўрсатган. Унинг айтишича, харитада Россия қўшинлари ташаббусни қўлда ушлаб турган ҳудудлар акс эттирилган.

Томонлар, шунингдек, Россия ва АҚШ ўртасида амалга оширилиши мумкин бўлган иқтисодий лойиҳаларни ҳам муҳокама қилган.

Киритилди: 20:58 21.10.2026. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!