Украина президенти Володимир Зеленский Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиш эвазига АҚШдан Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар сўраган. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Россия Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатса, Киев ҳам Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни бас қилишга тайёр.
Зеленский, шунингдек, АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни таклиф қилган. Украина уларнинг ҳақини тўлашга тайёрлигини билдирган.