Америкалик журналист Такер Карлсон АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти яқин кунларда Эронга ядровий зарба бериши мумкинлигини билдирди.
Унинг айтишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШни бундай зарба беришга ундамоқда. Карлсон Эрон марказидаги Пикакс тоғи остида жойлашган туннелларни оддий қуроллар билан йўқ қилиш имкони йўқлигини таъкидлаган.
Журналистнинг бу баёноти АҚШнинг Эронга ядровий зарба бериш режаси мавжудлигини тасдиқламайди.