Butterfly хакерлар гуруҳи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 27 миллиондан ортиқ фуқаросига тегишли шахсий маълумотлар сақланган базани бузиб кирганини билдирди. Улар бунинг исботи сифатида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг шахсий маълумотларини эълон қилган.
Гуруҳ Ўзбекистон ҳукуматига ультиматум қўйган. Агар хакерларнинг талаблари 2 ноябр тонгига қадар бажарилмаса, маълумотлар базаси даркнетда очиқ савдога қўйилиши айтилган.
Хакерлар айнан қандай талаблар қўйгани ва фуқароларнинг маълумотлари даркнетда сотувга чиқарилган-чиқарилмагани ҳозирча номаълум. Ўзбекистоннинг масъул идоралари вазият юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.