Литва энергетика вазири Савицкас Европа Иттифоқи давлатлари энергетика инқирози сабаб Россия газини қайта сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди.
Унинг фикрича, Европа Россия газига қарамликдан бутунлай воз кечиб, муқобил энергия манбаларига сармоя киритиши керак. Акс ҳолда, газ нархининг ошиши сабаб Россия билан ҳамкорликни тиклаш таклифлари кўпайиши мумкин.
Ҳозир Европада газ нархи 2022 йилдан бери энг юқори даражага чиқиб, 1 минг куб метр учун 1200 доллардан ошган.