Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушланди

Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушланди

Тошкент шаҳар ИИББнинг Kun.uz'га маълум қилишича, жиноят иши доирасида икки киши ушланган.

«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Бу воқеа компания лойиҳаларидаги хонадонлар мижозларига ваъда қилинган (шартномада кўрсатилган) муддатларда топширилмагани ортидан муаммолар юзага келиши фонида бўлмоқда.

1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида жойлашган «Imarat Development» масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 192 прим 11-моддаси билан жиноят иши қўзғатганди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг Kun.uz'га маълум қилишича, жиноят иши доирасида М.Х. ва Ж.А. Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.

Маълумот учун, ЖПКнинг 227-моддасига кўра суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт.

Киритилди: Бугун 15:01. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!