Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2492 кишига етди

A A A
Юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2492 кишига етди

Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

Бугун юртимизда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 20:38 22.05.2020. Ўқилди: 2464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!