Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Томонлар узоқ йиллик, бир неча йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолаган. Келишувга кўра, “Artel” бренди “Манчестер Сити”нинг машғулотлар либосида жой олиши мумкин. Шунингдек, “Манчестер Сити” Ўзбекистонда футбол академияси очади ва уни айнан “Artel” билан ҳамкорликда ташкил қилади. Қолган янгиликларни расмий эълон орқали тез орада хабар қилинади.

Маълумот учун, айни пайтда "шаҳарликлар" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепмоқда.

Киритилди: 22:28 16.12.2025. Ўқилди: 9900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар