Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Маршалл ороллари дунёда биринчи бўлиб аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан беришни жорий қилди — The Guardian.

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"Бир кишига ҳар чоракда 200 доллар, яъни йилига 800 доллар бериш аҳолининг ишламай қўйиши учун етарли сумма эмас. Аммо биз буни одамлар учун яхши маънавий қўллаб-қувватлаш деб ҳисоблаймиз", — деди мамлакат молия вазири.

Қайд этилишича, бу чора Маршалл оролларида яшаш нархининг ошишини жиловлаш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида кўрилмоқда. Мамлакат фуқароларининг ўртача ойлик даромади 800–1000 долларни ташкил этади.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз пул бериш дастури Маршалл ороллари ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида тузилган келишув доирасида ташкил этилган жамғарма томонидан молиялаштирилади. Ушбу келишув, хусусан, америкаликлар ўнлаб йиллар давомида Тинч океанида жойлашган Маршалл оролларида ўтказган ядровий синовлар учун унинг аҳолисига компенсация тўлашни назарда тутади.

Киритилди: Бугун 19:42. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!