ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда. Бунга сабаб уларнинг фуқаролик ва терма жамоа танлаш жараёнида ФИФА қоидалари бузилган бўлиши мумкин.
Хабарларга кўра, Конго таркибидаги тахминан 9 нафар футболчи ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштирмаган ҳолда терма жамоа сафида ўйнаган.Ташкилот қоидаларига кўра, фақат паспортга эга бўлиш етарли эмас — футболчи миллий ва халқаро талабларга ҳам тўлиқ жавоб бериши шарт.
Агар қоидабузарликлар тасдиқланса, Конго терма жамоаси санкцияларга тортилиши, ҳатто натижалар бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолат Нигериянинг "ЖЧ–2026" йўлланмаси учун умидини сақлаб қолмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон "K" гуруҳидан жой олган бўлиб, Португалия, Колумбия ҳамда Конго / Янги Каледония / Ямайка терма жамоалари билан баҳс олиб боради.