Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Германия канцлери Фридрих Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди.

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар ҳақиқатдан ҳам Украина шарқида “демилитаризация қилинган ҳудуд” яратиш масаласини муҳокама қилмоқда.

“Ҳозирда АҚШ, Россия, Украина ва Европа ҳам қуролсизлантирилган ҳудуд масаласини муҳокама қилмоқда”, деди Мерц.

Сиёсатчи бундай зонани яратишни қўллаб-қувватлади, чунки бу “низолашаётган томонларни ажратиш” имконини беради. Шунингдек, у “демилитаризация қилинган ҳудуд”ни яратиш “махсус иқтисодий зона”ни жорий этишни англатмаслигини таъкидлади. "Қайта айтаман, буларнинг барчаси келажак учун режалар. Биз ҳали бу нуқтага етганимиз йўқ", деб тушунтирди Мерц.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!