Қўқон шаҳар судининг 17 декабрь куни чиқарган қарори билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.